locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артета «Ковентри» устиданги ғалабадан сўнг жамоаси ўйинига баҳо берди

"Арсенал" мавсумни ғалаба билан бошлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Артета «Ковентри» устиданги ғалабадан сўнг жамоаси ўйинига баҳо берди
ФОТО: Getty images
Англия Премер-лигаси
21.08.2026, Як.
Арсенал
3
Ковентри Сити
0

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоасининг «Ковентри Сити»га қарши учрашувдаги ўйинидан мамнунлигини билдирди. Испаниялик мутахассис футболчиларнинг ҳаракатларини юқори баҳолади.

«Ажойиб ўйин бўлди, йигитларнинг ҳаракатларида менга кўп нарса ёқди. Биз тўлиқ устунлик қилдик, бир-биримиз билан жуда яхши ҳамкорлик қилдик ва тўп билан ниҳоятда аниқ ҳаракат қилдик.

Бу жуда яхши жамоа. У мураббий томонидан яхши тайёрланган ва рақибга қандай қийинчилик туғдиришни жуда яхши тушунади. Биз уларга сўнгги дақиқаларга қадар вазиятлар яратиш имконини бермадик.

Биз учрашувни жуда тез бошладик. Бу ҳақиқатан ҳам ижобий ҳолат эди. Биз айнан шу жиҳат устида ишлаган эдик ва бундан кейин ҳам талаблар даражасини шу юқори поғонада ушлаб туришда давом этамиз. Таркибимизда шундай футбол ўйнаш учун етарлича сифат бор. Биз доимо даражамизни оширишга ҳаракат қиламиз», — дея Артетанинг сўзларини келтирмоқда BBC.

Маълумот учун, ўтган мавсум якунига кўра «Арсенал» Англия чемпиони бўлган, «Ковентри Сити» эса Чемпионшипда ғолиб чиққан.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг