“Арсенал” ўз таркибини беш карра Англия чемпиони билан кучайтирмоқчи
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг “Арсенал” клуби “Ан-Наср”нинг 31 ёшли марказий ҳимоячиси Аймерик Ляпортга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, Саудия клуби испаниялик ҳимоячининг сотувидан 25 миллион евро фойда кўрмоқчи. Ҳозирда “канонирлар” Ляпортнинг эҳтимолий трансферига оид музокаралар олиб бормоқда.
Маълумот учун, Ляпорт 2023 йилда “Манчестер Сити”дан “Ан-Наср”га ўтган эди. У “шахарликлар” билан бирга беш карра Англия чемпиони бўлган.
Аймерикнинг саудияликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади. Унинг Transfermarkt’даги баҳоси 15 миллион еврони ташкил қилади.