locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арсенал муддатидан аввал АПЛ чемпионига айланди

Манчестер Сити меҳмондаги Борнмут билан баҳсда очко йўқотди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Арсенал муддатидан аввал АПЛ чемпионига айланди
photo: gettyimages
Англия Премер-лигаси
19.05.2026, Як.
Борнмут
1
Манчестер Сити
1

АПЛ 37-туридан ўрин олган Борнмут ҳамда Манчестер Сити қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда шаҳарликлар мезбонлар билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Бу эса лондонликларни муддатидан аввал чемпионга айлантирди.

Тўпчилар бу мавсумда ҳозирча 37 та баҳсда 25 ғалаба, 7 дуранг ва 5 мағлубият қайд этди.

Арсенал охирги марта 22 йил аввал, 2003-04 йилги мавсумда АПЛ чемпиони бўлган эди. Ўшанда жамоа 26 ғалаба ва 12 дуранг билан бирор марта мағлубиятга учрамаган эди ҳамда "мағлуб бўлмаслар" деб ном олган эди.

АПЛ. 37-тур
Борнмут – Манчестер Сити 1:1
Борнмут –
Петрович, Смит, Ҳилл, Сенеси, Трюффер, Адамс, Скотт, Райян, Крупи, Таверниер, Эванилсон.
Манчестер Сити – Доннарумма, Нунес, Ҳусанов, Гехи, О'Райли, Родри, Ковачич, Силва, Семеньо, Доку, Холанд.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг