locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» журналистларга Гвардиола ҳақида савол беришни тақиқлади

Испаниялик мутахассис жорий мавсум охирида «шаҳарликлар» сафини тарк этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
19.05.2026, Як.
Борнмут
1
Манчестер Сити
1

«Манчестер Сити» клуби журналистларга бош мураббий Пеп Гвардиоланинг келажаги ҳақида савол беришни тақиқлади. Клуб испаниялик мутахассиснинг эҳтимолий кетиши билан боғлиқ хабарлар фонида уни ноқулай саволлардан ҳимоя қилмоқда, дея хабар бермоқда The Touchline ижтимоий тармоқларда.

Манба берган хабарга кўра, «Манчестер Сити» раҳбарияти Гвардиолани матбуот эътиборидан ҳимоя қилиш учун чоралар кўрган. Клуб АПЛ 37-туридан ўрин олган «Борнмут»га қарши ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида журналистларга унинг келажаги ҳақида савол беришни ман этди.

Англия клуби инсайдерларининг Гвардиола бир йиллик таътилга чиқиши ва клубдаги мураббийлик фаолиятини якунлашни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларидан сўнг, ОАВдаги кескинликни камайтириш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда. «Борнмут» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги учрашув бугун, 19 май куни бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг