Ҳарри Кейн: «Бизда бор бўлган барча нарсани беришга тайёрмиз»
Англия миллий терма жамоаси сардори ва марказий ҳужумчиси Ҳарри Кейн ижтимоий тармоқларида 2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалидан ўрин олган Аргентинага қарши баҳс олдидан пост қолдирди.
«Бизда бор бўлган барча нарсани беришга тайёрмиз», — деб ёзди Кейн «уч шерлар»нинг ўйин олди машғулотларидан олинган суратлар остида.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичида инглизлар ДР Конго (2:1), Мексика (3:2) ва Норвегия (2:1) терма жамоаларини мағлубиятга учратган эди. Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси мундиалнинг жорий баҳсларида 6 та гол уришга муваффақ бўлди.
Жаҳон чемпионати финалида Англия – Аргентина учрашуви ғолибини Испания терма жамоаси кутиб турибди.