locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арда Гюлер учун мавсум якунланди

Қолаверса, жаҳон чемпионатига қадар ҳам тикланиши номаълум бўлиб қолмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Арда Гюлер учун мавсум якунланди
ФОТО: Getty images

“Реал” ярим ҳимоячиси Арда Гюлер жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

“Бугун “Реал” тиббий хизмати томонидан ўтказилган текширувлардан сўнг, футболчи Арда Гюлернинг ўнг оёқ сон бицепс мушагида жароҳат борлиги аниқланди», — дейилади мадридликлар баёнотида.

Айрим манбаларга кўра, футболчи жорий мавсумда “қаймоқранглилар”га ёрдам бера олмайди. Қолаверса, жаҳон чемпионатига қадар ҳам тикланиши номаълум бўлиб қолмоқда.

Жорий мавсумда Арда Гюлер “Реал” сафида барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг