Арда Гюлер “Арсенал”га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images
Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Арду Гюлер фаолиятини “Арсенал”да давом эттириши мумкин.
Marca хабар беришича, “тўпчилар” туркиялик иқтидорли хавбек учун 40 миллион евро сарфлашга тайёр. Шунингдек, Гюлер хизматига “Астон Вилла”, “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм” жамоалари томонидан ҳам қизиқиш бор.
Футболчи “Реал”да асосий таркибдан жой олмаётганидан норози ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш тарафдори. Шу сабабли ёзда АПЛга йўл олиши эҳтимоли бор.
Маълумот учун, Арда жорий мавсум “Реал” таркибида 34 та ўйинда 3 гол урди ва 7 ассист қайд этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист