АПЛ. Сити 1-таймдан сўнг 2:0 ҳисобида Ливерпулдан устун келмоқда
Англия премьер-лигасининг 11-туридан ўрин олган Манчестер Сити ҳамда Ливерпул жамоалари ўртасидаги марказий учрашув бўлиб ўтмоқда.
Биринчи таймдан кейин мезбонлар 2 тўп фарқи билан мерсисайдликлар устидан ғалаба қозонмоқда.
13-дақиқада Холанд пеналтидан унумли фойдалана олмади. 29-дақиқада Матеуш Нунешнинг узатмасидан сўнг Эрлинг Холанд баҳсдаги ҳисобни очди.
Ливерпул ҳимоячиси бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирган эди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат бўлганлиги учун гол инобатга олинмади.
1-таймга қўшиб берилган 3-дақиқада Нико Гонсалес шаҳарликларнинг 2-голини ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ҳозирча ушбу ҳисоб сақланиб турибди. Олдинда 2-тайм бор.