АПЛ. 11-тур. Марказий ўйин. Сити ўз уйида Ливерпулни йирик ҳисобда тор-мор қилди
Англия премьер лигасининг 11-туридан ўрин олган Манчестер Сити ҳамда Ливерпул жамоалари ўртасидаги марказий учрашув бўлиб ўтмоқда.
Ушбу қарама-қаршиликда мезбонлар 3 тўп фарқи билан мерсисайдликлар устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди.
13-дақиқада Холанд пеналтидан унумли фойдалана олмади. 29-дақиқада Матеуш Нунешнинг узатмасидан кейин Эрлинг Холанд баҳсдаги ҳисобни очди.
Ливерпул ҳимоячиси бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирган эди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат бўлганлиги учун гол инобатга олинмади.
1-таймга қўшиб берилган 3-дақиқада Нико Гонсалес шаҳарликларнинг 2-голини ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
2-таймнинг 63-дақиқасида Доку гол урди ва Манчестер Ситининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
АПЛ.11-тур. Марказий ўйин.
Голлар: Холанд (29), Нико Гонсалес (45+3), Доку (63).
Манчестер Сити - Доннарумма - ЎРайли, Гвардиол, Рубен Диаш, Матеуш Нунеш - Фоден, Нико Гонсалес, Бернарду Силва - Доку, Шерки, Холанд.
Ливерпул - Мамардашвили - Робертсон, ван Дейк, Конате, Бредли - Мак Аллистер, Гравенберх, Виртц, Собослай, Салах - Экитике.