locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «МЮ» «Ноттингем Форест»ни мағлуб этди

Фернандеш 20-ассистини қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «МЮ» «Ноттингем Форест»ни мағлуб этди
ФОТО: Getty images
Англия Премер-лигаси
17.05.2026, Як.
Манчестер Юнайтед
3
Ноттингем Форест
2

Англия Премьер-лигасининг 37-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Ноттингем Форест» жамоасини қабул қилди. Унда мезбонлар 3:2 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда «МЮ» сафида Люк Шоу, Матеус Кунья ва Брайан Мбемо рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, меҳмонлардан Морату ва Морган Гиббс-Уайт ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Бу ғалабадан сўнг «Манчестер Юнайтед» ўз очколарини 68 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринни мустаҳкамлади. «Ноттингем» эса 43 очко билан 16-поғонада бормоқда.

Маълумот учун, АПЛнинг сўнгги турида «қизил иблислар» «Брайтон» меҳмони бўлишса, «ўрмончилар» ўз уйида «Борнмут»ни қабул қилади. Ўйинлар 24 май куни бўлиб ўтади.

АПЛ. 37-тур

«Манчестер Юнайтед» — «Ноттингем Форест» — 3:2

Голлар: Люк Шоу 5 (1:0), Морату 53 (1:1), Матеус Кунья 55 (2:1), Брайан Мбемо 76 (3:1), Морган Гиббс-Уайт 78 (3:2).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг