locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» «Тоттенхэм»га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

78-дақиқада «Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур тўғридан-тўғри қизил карточка олди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Манчестер Юнайтед» «Тоттенхэм»га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди
Фото: Getty Images
Англия Премер-лигаси
10.10.2026, Як.
Манчестер Юнайтед
1
Тоттенҳэм
1

Англия Премьер-лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми 6-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» жамоалари ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Учрашувда ҳисоб 73-дақиқада очилди. «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Брайан Мбемо узоқ бурчакка аниқ зарба йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

78-дақиқада «Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Шундан кейин лондонликлар майдонда бир киши кам бўлиб қолишди.

Бироқ мезбонлар сон жиҳатидан устунликни ғалабага айлантира олишмади. 90+2-дақиқада «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Доминик Соланке бош билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» ғалабани қўлдан чиқарди. Манчестерликлар олтита турдан кейин олти очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасини эгаллаб турибди. «Тоттенҳэм» эса уч очко билан 18-ўринга кўтарилди.

Англия Премьер-лигаси. 6-тур
«Манчестер Юнайтед» — «Тоттенҳэм» — 1:1
Голлар: Мбемо (73) —Соланке (90+2).
Четлатиш: Бентанкур (78).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг