Антонио Рюдигер операция қилиниши мумкин
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг “Реал” клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер тиззасидан операция қилиниши мумкин. Бу ҳақда Relevo нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Рюдигер бир неча ойдан бери чап тиззасидаги оғриқлар билан майдонда ҳаракат қилган. Унинг менискусида муаммолар бор ва бу сўнгги ўйинларда зўриқиш туфайли ёмонлашган.
Қайд этилишича, операция тўғрисидаги қарор мавсум якунлангандан сўнг қабул қилинади. Антонио бўлажак ўйинларда жамоага ёрдам бера олиш учун ҳар куни физиотерапевтлар билан ишламоқда.
Маълумот учун, Рюдигер жорий мавсум барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голга муаллифлик қилди. Унинг мадридликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Насрулло Каримов
Журналист