locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Антонио Рюдигер операция қилинди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Антонио Рюдигер операция қилинди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер тиззасидан олган жароҳати сабаб операция қилинди. Бу ҳақда “қаймоқранглилар” матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирча футболчининг тикланиши учун қанча вақт кераклиги маълум қилинмаган.

Маълумот учун, Рюдигер жорий мавсум барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 24 миллион еврога баҳоланмоқда.

“Реал” ўзининг навбатдаги ўйинини 4-май куни Испания Ла Лигаси доирасида “Сельта”га қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00 да старт олади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг