locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ансу Фати “Монако”га ўтишга рози бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ансу Фати “Монако”га ўтишга рози бўлди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Ансу Фати фаолиятини “Монако”да давом эттиришга рози бўлди. Бу ҳақда инсайдер Фабритио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, “кўк-анорранглилар” ва французлар 22 ёшли футболчини сотиб олиш опциияси билан ижарага олиш борасида келишувга эришган. Таъкидланишича, Фати қишки трансферлар вақтида бешдан ортиқ клубларнинг трансфер таклифларини рад этган.

Маълумот учун, Фати ўтган мавсум “Барселона” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди, бироқ гол ура олмади. Унинг Transfermarkt’даги нархи 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг