Ансу Фати фаолиятини Лига 1'да давом эттириши мумкин
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Ансу Фати фаолиятини Лига 1'да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Монако” испаниялик футболчига қизиқиш билдирмоқда ва ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Таъкидланишича, Фатининг ўзи ҳам ушбу трансферга рози бўлган.
Қайд этилишича, “Монако” Фатини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Маълумот учун, Фати жорий мавсум барча турнирларда 11 та ўйинда майдонга тушди, бироқ гол ура олмади. Унинг “Барселона” билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.