locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳанси Флик қайси ҳимоячи билан шартнома имзолашни хоҳлаётгани маълум бўлди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Ҳанси Флик қайси ҳимоячи билан шартнома имзолашни хоҳлаётгани маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик “Байер”нинг марказий ҳимоячиси Жонатан Тани жамоага қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, германалик мутахассис Та билан шартнома имзолаш истагида бўлса-да, у 29 ёшли футболчини рўйхатдан ўтказишда муаммолар бўлмайди деб кафолат бера олмайди.

Қайд этилишича, Тага Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Жонатан Та жорий мавсум барча турнирларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг