Ҳанс-Дитер Флик келаси мавсумда \"Барселона\"ни ким бошқаришини айтиди
Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоадаги келажаги ҳақида гапирди. Немис мутахассисининг "кўк-анорранглилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2026-йилга қадар амал қилади.
"Ўйлайманки, келаси йил ҳам жамоани ўзи бошқараман. Чунки келаси мавсум охиригача шартномам бор. Мен бу ердалигимдан ва "Барса"ни бошқараётганимдан жуда хурсандман. Мен бу жамоани яхши кўраман.
Ҳозир бу ҳақда гапиришнинг вақти эмас. Биз бор эътиборимизни мақсадларимизга қаратганмиз ва бу клубдаги мавқеимдан муҳимроқ. Биз келажакда нима бўлишига эътибор қаратганимиз йўқ”, - дейди Флик.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 30-апрел, чоршанба куни УЕФА Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинида "Интер"га қарши майдонга тушади.