locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ан-Насср” Роналду билан келишмовчиликлар сабаб бош мураббийни истеъфога чиқариши мумкин

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Ан-Насср” Роналду билан келишмовчиликлар сабаб бош мураббийни истеъфога чиқариши мумкин
ФОТО: Goal.com

Саудиянинг “Ан-Насср” клуби бош мураббийи Стефано Пиоли жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду билан келишмовчиликлари, шунингдек, қониқарсиз натижалар сабаб истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Пиоли яна Италияга қайтиши мумкин. Таъкидланишича, Клаудио Ранери мавсум сўнггида тарк этадиган “Рома” 59 ёшли мутахассисга қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Саудия Про-лигасининг 25-туридан ўрин олган “Ал-Холуд”га қарши баҳснинг 61-дақиқасида захирага олинди. Шундан сўнг, португалиялик футболчи Пиолининг бу қарорига эътироз билдириб, кийим алмаштириш хонасига равона бўлди.

Маълумот учун, “Ан-Насср” Саудия чемпионатининг 25-туридан сўнг 51 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Риёдликлар пешқадам “Ал-Иттиҳод”дан 10 очкога ортда қолмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг