locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ан-Насср” бош мураббийлигига асосий номзод маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Ан-Насср” бош мураббийлигига асосий номзод маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Саудиянинг “Ан-Насср” клуби Стефано Пиоли истеъфога чиққанидан сўнг фаол равишда янги мураббий қидирмоқда. Асосий номзод Жорже Жезус эканлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Саудия клуби аллақачон 70 ёшли мутахассис билан музокараларни бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, Жезус жорий йилнинг май ойида “Ал-Ҳилол” мураббийлигидан истеъфога чиққанди. Португалиялик мутахассис “Ал-Ҳилол” бошқарувида жами 130 та ўйин ўтказиб, 101 та ғалаба, 18 та дуранг ва 11 та мағлубият қайд этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг