\"Ан-Наср\" Маненинг келажаги бўйича қарор қабул қилди
У 2023 йилдан бери клуб сафида тўп суради
Фото: Getty Images
Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане ёзда “Ан-Наср”ни тарк этади, дея хабар беради The Mirror.
Қайд этилишича, Саудия клуби ёзги трансферлар вақтида сенегаллик вингер билан хайрлашишга қарор қилган. Маненинг ўрнига "Ан-Наср" раҳбарияти "Манчестер Юнайтед" вингери Алехандро Гарначони таклиф қилмоқчи.
Маълумот учун, Садио 2023 йилнинг ёзида Саудия Арабистони жамоаси сафига қўшилганди. Ўтган мавсумда 33 ёшли сенегаллик 47 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 14 та голли узатмани ёздириб қўйди.
Футболчининг "Ан-Наср" билан меҳнат шартномаси 2026 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.