Андрей Лунин фаолиятини Испаниянинг бошқа топ-клубида давом эттириши мумкин
Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Андрей Лунин фаолиятини Испаниянинг бошқа топ-клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Defense Central нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Атлетико Мадрид” украиналик голкиперга қизиқиш билдирмоқда ва уни ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне жамоасига янги дарвозабон қидирмоқда.
Луниннинг “Реал” билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланганига қарамай, дарвозабоннинг клуб билан оғзаки келишуви бор. Агар унга фойдали таклиф келиб тушса, трансфер амалга оширилиши мумкин.
Маълумот учун, Лунин жорий мавсум 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.