locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Андижон” янги ҳужумчи билан кучайди — Исмахил Акинаде жамоага қўшилди

Ирландияда тарбия топган нигериялик форвард 3 август куни “Қўқон-1912”га қарши дебют қилди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Андижон” янги ҳужумчи билан кучайди — Исмахил Акинаде жамоага қўшилди
Расм: Telegram

Нигериялик ҳужумчи Исмахил Акинаде “Андижон” сафини тўлдирди. У таркибни тарк этган россиялик Ислам Машуковнинг ўрнини эгаллади.

Акинаде билан келишувни амалга оширган агент Кова Тилавпур футболчини Малайзия чемпионатидаги ўйинларидан яхши билади. Унинг сўзларига кўра, Исмахил — Ирландияда футбол таълими олган ва у ерда 7 мавсум юқори дивизионда тўп сурган. Кейинчалик Осиёга йўл олган ва тезда мослашган.

“У ёмон эмас, гол уришда самарали. Ҳаводаги курашларда яхши, тезкор, марказий ҳужумчи сифатида ҳам, вингер сифатида ҳам фойдали,” — дейди агент.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг