locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ана холос! “Реал Мадрид” футболчиси болалар порнографиясини тарқатишда айбланмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ана холос! “Реал Мадрид” футболчиси болалар порнографиясини тарқатишда айбланмоқда
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Раул Асенсио болаларга оид порнографик контентларни рухсатсиз тарқатгани учун 4 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Асенсио 2023 йилнинг июн ойида вояга етмаган бола иштирокидаги номақбул видеони тайёрлаш ва тарқатишда айбланган. Бироқ 22 ёшли футболчи суд томонидан ушбу ишда алоқадорликдан оқланган.

Аммо эндиликда Гран Канария суди уни бошқа жиноятда айбламоқда. У собиқ шериклари: Ферран Руис, Андрес Гарсия ва Хуан Родригес томонидан суратга олинган видеони рухсатсиз тарқатишда гумон қилинмоқда.

AS нашрининг хабарига кўра, жабрланувчининг вакиллари Асенсио учун 4 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда. Шунингдек, унинг собиқ шерикларига нисбатан ҳам болалар порнографияси ва махфий маълумотларни тарқатиш бўйича иш очилиши сўралмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. Клуб ҳам, футболчи ҳам воқеага ҳозирча ҳеч қандай расмий муносабат билдирмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг