«Ан Наср» Иниго Мартинес трансферини расман эълон қилди
Фото: Getty Images
Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клуби «Барселона» ҳимоячиси Иниго Мартинесни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, испаниялик 34 ёшли футболчи билан 2026 йилга қадар амал қиладиган шартнома имзоланди. Шунингдек, ўзаро келишувга кўра битим муддатини яна узайтириш имкони мавжуд.
Иниго эркин агент сифатида саудияликлар футболчисига айланди. Мартинес ўтган мавсум «Барселона» либосида Ла Лиганинг 28 та учрашувида майдонга тушди ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Баҳром Бобонов
Редактор