locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алонсо: «Бугун бизга барқарорлик етишмади»

«Реал» бош мураббийи «Эльче»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алонсо: «Бугун бизга барқарорлик етишмади»
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
23.11.2025, Як.
Элче
2
Реал Мадрид
2

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Испания Ла Лигасининг 13-туридан ўрин олган «Эльче»га қарши ўйиндан (2:2) сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ҳисобни 1:1 қилиб тенглаштирганимизда дарҳол гол ўтказиб юборганимиз ачинарли бўлди. 2:1 ҳисобининг ўзи бизни бироз синдирди. Бунга қарамай, курашда давом этдик, 2:2 қилдик ва яна бир яхши имкониятга эга бўлдик. 1:1 бўлган пайтда ўйинни рақиб майдонига кўчиришимиз кераклигини ҳис қилдим. Ҳар бир ўйиндан кейин таҳлил қиламан. Мураббийлар штаби билан хулоса чиқаришга, футболчиларга нимани яхши бажараётганимизни ва қайси жиҳатларни яхшилашимиз кераклигини етказишга ҳаракат қиламан.

Бугун бизга барқарорлик етишмади. Биринчи бўлимда ўйин бизнинг фойдамизга кечди ва олдинга чиқиш имконимиз бор эди, аммо бундан фойдалана олмадик», — дейди Алонсо клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 13-турдан сўнг «Реал» 32 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Эльче» эса 16 очко тўплаб, 9-ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг