locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алонсо: \"Биз ўз даражамизда ҳаракат қилмадик ва сўзсиз мағлуб бўлдик\"

"Реал" устози Мадрид дербисидаги мағлубиятга изоҳ берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алонсо: "Биз ўз даражамизда ҳаракат қилмадик ва сўзсиз мағлуб бўлдик"
ФОТО: Getty images

"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо "Атлетико"га қарши ўйиндан (2:5) сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Жуда ачинарли ўйин ўтказдик. На жамоавий бирлашиб ҳаракат қилдик, на яхши прессинг қила олдик. Тан олиш керакки, биз ўз даражамизда ҳаракат қилмадик.

Ҳозирда яхши жамоа қуриш босқичида турибмиз, бугун биринчи мағлубиятни қабул қилдик ва содир бўлган воқеалардан хулоса чиқаришимиз шарт. Бироқ ҳеч қандай баҳона бўлиши мумкин эмас.

Бу дерби ва унда сўзсиз мағлуб бўлдик. Балки бу келажак учун дарс бўлар. Умуман олганда эса ўз ўйинимизга муносиб тарзда мағлуб бўлдик", – деди "Реал" бош мураббийи.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг