Алонсо: «Бирдамлик — ҳамма нарсанинг асоси. Фақат шу орқали ривожланишда давом эта оламиз»
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лиганинг 16-тури доирасида «Алавес» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоавий бирдамликнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
«Биз бутун эътиборимизни ўз ўйинимизга қаратаяпмиз ва уч кунлик цикл асосида учрашувларга тайёрланяпмиз. Кўплаб футболчилар сафда бўлмаганини ҳисобга олсак, бу ғалабанинг қадри янада баланд. Валдепеняс дебют қилди — уни илк ўйини ва муносиб чиқиши билан табриклайман.
Биз майдонда ягона жамоа сифатида ҳаракат қилаяпмиз. Олдинга интилишни давом эттириш муҳим, чунки битта ғалаба етарли эмас. Олдинда узоқ мавсум бор ва биз шу даражани ушлаб қолишимиз керак.
Жамоа жуда яхши ишлади. Бирдамлик — ҳамма нарсанинг асоси. Фақат барқарор жипслик билангина биз ривожланишда давом эта оламиз», — дея Алонсо сўзларини келтиради Marca нашри.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда «Реал» сафида голларга Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор муаллифлик қилган.