locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ал Наср” Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Ал Наср” Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин
Фото: Getty Images

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Жон Дюран жамоани вақтинча тарк этиши мумкин.

Араб нашрлари ёзишича, клуб раҳбарияти 21 ёшли колумбиялик футболчининг психоэмоционал ҳолати ва техник тайёргарлиги ёмонлашгани билан боғлиқ шахсий сабабларга кўра ижарага бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, Дуран шахсий муаммолар унинг майдондаги барқарорлигига таъсир қилганидан хавотирда. Шу билан бирга, футболчининг “Ал-Наср”даги маоши йилига 22 миллион доллар атрофида.

Дуран Саудия Арабистони клубига 2024 йилнинг январида "Астон Вилла"дан 77 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсум у Саудия Арабистони чемпионатида 13 ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, ҳозирча унинг инглиз клубига қайтиши борасида музокаралар олиб борилмаяпти.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг