locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ал Ҳилол» Роберт Левандовскига йилига 90 миллион евро маош таклиф қилмоқда

Польшалик форвард ёзги трансферлар пайтида «Барселона»ни тарк этиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовскини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинмоқда. Sportowe Fakty нашрининг маълумотларига кўра, футболчига йилига 90 миллион евро маош кўзда тутилган шартнома таклиф этилган.

Нашр манбаларига кўра, польшалик ҳужумчи каталонияликлар билан амалдаги шартномасини узайтирмаслиги мумкин. Бунга клуб томонидан унинг ўйин вақти қисқартирилиши ва иш ҳақи камайтирилиши тўғрисидаги таклифлар сабаб бўлмоқда. Бундай вазиятда Левандовски «Ал Ҳилол»нинг таклифини жиддий кўриб чиқмоқда ва катта эҳтимол билан уни қабул қилади.

Роберт Левандовски 2022 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирлар доирасида 43 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Transfermarkt портали 37 ёшли ҳужумчининг бозор қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг