locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Менди «Реал»ни тарк этиши мумкин

Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Менди «Реал»ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty images

"Реал" клуби ҳимоячиси Ферлан Менди қишки трансфер ойнаси вақтида жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.

Манбага кўра, мадридликлар устози Хаби Алонсо чап қанот ҳимоячисини ўз режаларига киритмаяпти. Клуб ёзги трансфер ойнасида Альваро Каррерасни харид қилди. Шунингдек, Фран Гарсия ҳам кутилганидан яхшироқ ўйин кўрсатмоқда. Шу боис клуб Ферлан билан хайрлашишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Менди 2019 йилдан бери “Реал” шарафини ҳимоя қилади. У ҳозирга қадар клуб таркибида 201 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 9 та голли узатма ёздириб қўйган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали Менди трансфер нархини 14 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг