“Барселона” Диас ва Решфордни қўлга кирита олмаган тақдирда ким билан шартнома имзолаши маълум бўлди
Мақолалар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Каталониянинг “Барселона” клуби ёзги трансферлар вақтида Луис Диас ва Маркус Решфордни қўлга кирита олмаса, “Арсенал” вингери Габриэл Мартинелли ва “Бавария” ҳужумчиси Кингсли Коман вариантларини кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Решад Рахман хабар бермоқда.
Манбага кўра, “кўк-анорранглилар” Диас учун белгиланган нархни тўлашга тайёр, бироқ Решфорд учун эмас. Каталонияликлар англиялик ҳужумчини фақат ижарага олиш вариантни кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Диас “Барселона”нинг ёздаги асосий трансфер мақсади экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шу билан бирга, Решфорд ҳам фаолиятини испан грандида давом эттириш истагини билдирган.
Насрулло Каримов
Журналист