locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик теннисчилар халқаро мусобақаларда янги ҳафтани бошлади

Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик теннисчилар халқаро мусобақаларда янги ҳафтани бошлади
Расм: Olamsport.uz Ҳумоюн Султонов

Острава (Чехия) шаҳрида ATP Challenger турнири старт олди. Унда Ўзбекистоннинг энг яхши теннисчиси Ҳумоюн Султонов иштирок этяпти. Биринчи даврада у Ливан вакили Ҳади Хабибга қарши майдонга тушади. Учрашув 29 апрел, сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 га белгиланган. Ҳозирда 26 ёшли Султонов ATP рейтингида 224-ўринда, унинг ёшдоши Хабиб эса 174-ўринда жойлашган.

Шу билан бирга, Шимкентда (Қозоғистон) умумий мукофот жамғармаси 15 минг доллар бўлган ITF турнири ҳам ўтмоқда. Унда қуйидаги ўзбекистонлик теннисчилар иштирок этмоқда:
Сергей Фомин (ATP рейтингида 499-ўрин), ўтган ҳафта яккалик финалисти ва жуфтлик ғолиби;
Максим Шин (1260-ўрин);
Раҳимбек Иброҳимов (1957-ўрин).

28 апрел куни саралашнинг иккинчи босқичида Максим Шин ва Раҳимбек Иброҳимов ўзаро кураш олиб боради. Уларнинг ўйини маҳаллий вақт билан соат 14:00 да бошланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг