locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбек теннисчиси Сергей Фомин Қозоғистондаги халқаро турнирда иштирокини давом эттирмоқда

Теннис
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Ўзбек теннисчиси Сергей Фомин Қозоғистондаги халқаро турнирда иштирокини давом эттирмоқда
Расм: Olamsport.uz Сергей Фомин

Шимкент шаҳрида (Қозоғистон) 15 000 долларлик соврин жамғармасига эга ITF M15 серияси турнир бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Сергей Фомин иштирок этмоқда.

Якунланган 1/8 финал баҳсида Фомин қийин ғалабага эришди — у Бекхан Алтангеревни 7:5, 4:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув 2 соат 50 дақиқа давом этди. Шимкент турнирининг биринчи рақамли теннисчиси саналган Фомин ҳозирда ATP рейтингида 461-ўринни эгаллаб турибди. Унинг рақиби 24 ёшли Бекхан Алтангерев — 994-поғонада жойлашган.

Бундан ташқари, Сергей Фомин жуфтлик баҳсларида ҳам муваффақиятли ҳаракат қилмоқда. У Павел Вербен билан биргаликда чех дуэлини 6:2, 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди. Яккалик мусобақаси чорак финалида Фомин Константин Женовга қарши кураш олиб боради.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг