Ўзбекистонлик теннисчи Сергей Фомин Шимкентдаги мусобақани ғалаба билан бошлади


Шимкент шаҳрида ITF M15 сериясига кирувчи теннис турнирининг асосий босқич баҳслари бошланди. Мусобақада ўзбекистонлик теннисчилар ҳам иштирок этмоқда. Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Сергей Фомин мусобақани муваффақиятли бошлаб, биринчи учрашувда ғалаба қозонди.
1/16 финал босқичида 77 дақиқа давом этган беллашувда Фомин россиялик Павел Вербинни 6:4, 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Таъкидлаш жоизки, Фомин ATP рейтингида 461-ўринда турса, Вербин 1118-поғонада жойлашган. Бу теннисчиларнинг ўзаро биринчи учрашуви бўлди.
Фомин 1/8 финалда яна бир ўзбекистонлик теннисчи - Максим Шин билан тўқнаш келиши мумкин. Аввалги саралаш босқичида Шин ватандоши Дамир Абдусамадовни 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Бошқа спорт турлари
Кеча да 13:30

Футбол
Кеча да 13:19

Футбол
Кеча да 13:12