locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Янник Синнер мағлубиятдан сўнг Карлос Алкарасга мурожаат қилди

Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Янник Синнер мағлубиятдан сўнг Карлос Алкарасга мурожаат қилди
Расм: gettyimages.com

Жаҳоннинг 1-рақамли теннисчиси, италиялик Янник Синнер Римдаги грунт турнири — «Мастерс» финалида ютқазганидан сўнг испаниялик рақиби, 3-рақамли Карлос Алкарасга самимий сўзлар билан мурожаат қилди. Финалда Синнер Алкарасга 6:7 (5:7), 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

«Карлос, сен ва жамоангни табриклайман. Парижга етиб борганимизда сен асосий фаворит бўласан. Сен — грунтдаги энг кучли ўйинчисан. Табриклайман ва мавсумнинг қолган қисмида омад тилайман» , — деди Синнер тақдирлаш маросимида.

Эслатиб ўтамиз, Римдаги «Мастерс» Синнер учун уч ойлик допинг қоидасини бузгани учун олинган дисквалификациядан сўнг биринчи турнир бўлди. Жорий мавсумда у Australian Open турнирини ютган эди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг