locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳумоюн Султонов Римдаги турнирнинг биринчи рақамли теннисчисига қарши уч сетлик муросасиз ўйин ўтказди

Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хумоюн Султонов Римдаги турнирнинг биринчи рақамли теннисчисига қарши уч сетлик муросасиз ўйин ўтказди
Расм: Olamsport.uz Ҳумоюн Султонов

Италия пойтахтида жами 54 000 АҚШ доллари мукофот жамғармасига эга бўлган ATP Challenger туркумига кирувчи теннис турнири давом этмоқда. Мусобақанинг асосий тўрида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этди.

Турнирнинг биринчи даврасида 26 ёшли Султонов мусобақанинг биринчи рақамли теннисчиси — 20 ёшли литвалик Вилюс Гаубасга қарши майдонга тушди. Гаубас ATP рейтингида 149-ўринни эгаллаб турибди. 2 соат 26 дақиқа давом этган ўйин натижасида литвалик теннисчи 3:6, 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақанинг 1/8 финалига йўл олди.

Айни вақтда Ҳумоюн Султоновжаҳон рейтингида 224-ўринда турибди ва мусобақада жуфтлик баҳслари орқали иштирокини давом эттиради.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг