locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мюнхен ва Барселонада бўлиб ўтган ATP 500 турнирлари ғолиблари маълум бўлди

Теннис
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Мюнхен ва Барселонада бўлиб ўтган ATP 500 турнирлари ғолиблари маълум бўлди
Расм: gettyimages.com Александр Зверев

Барселонадаги финалда норвегиялик Ҳолгер Руне ва испаниялик Карлос Алкарас тўқнаш келди. Ҳал қилувчи баҳсда Карлос Алкарас Ҳолгер Рунега 6:7(6), 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Руне шунингдек, рақибининг тўққиз учрашувдан иборат ғалабали сериясига чек қўйди. Шунга қарамай, шахсий ўйинларда Алкарас ҳозирча 3:2 ҳисобида олдинда. 21 ёшли Руне учун бу фаолиятидаги бешинчи чемпионликдир. Каталониядаги муваффақият унга 500 рейтинг очкоси ва 535 185 евро мукофот пули олиб келди.

Мюнхен (Германия)даги финалда эса Германия вакили Александр Зверев ҳамда АҚШ теннисчиси Бен Шелтон ўзаро кураш олиб борди. ATP рейтингида учинчи ўринда турувчи Александр Зверев бош совринни қўлга киритди. У 15-рақам остида турнирда қатнашган Бен Шелтонни осонликча 6:2, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Қизиқ томони шундаки, Зверев ушбу ғалабани туғилган кунида қўлга киритди.

У ижтимоий тармоқларда қуйидагича ёзди:
«Нима ҳам дердим, бу бахтли туғилган кун бўлди! Ўз юртимда ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли! Бир ҳафта давомидаги қўллаб-қувватлов учун раҳмат!»

Теннисчилар учун навбатдаги мусобақа Рим шаҳрида бўлиб ўтадиган ATP 1000 ва WTA Мастерс турниридир.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг