locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик шахматчи қизлар Жаҳон кубогининг иккинчи босқичига йўл олди

Афруза Ҳамдамова, Умида Омонова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова мусобақанинг навбатдаги босқичига йўлланма қўлга киритишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик шахматчи қизлар Жаҳон кубогининг иккинчи босқичига йўл олди
Расм: Olamsport.uz

Грузиянинг Батуми шаҳрида аёллар ўртасидаги FIDE Жаҳон кубоги мусобақаси қизғин паллага кирди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи шахматчилари — Афруза Ҳамдамова, Умида Омонова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова муваффақиятли иштирок этишмоқда.

Афруза ва Гулруҳбегим биринчи босқичда рақибларини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи босқичга йўл олган бўлсалар, кеча Умида Омонова ҳам улар сафига қўшилди.

Франциялик Софи Миллиетга қарши асосий икки партияни дуранга билан якунлаган Омонова тай-брекда аниқ устунлик намоён этди ва кейинги босқичга чиқди.
Бундан аввал Гулруҳбегим кубалик гроссмейстер Ерисбел Миранда Лаленсни, Афруза эса Перу вакили Фиорелла Контрерас Ҳуамманни ишончли тарзда мағлуб этган эди.

Бугун Жаҳон кубогининг иккинчи босқич учрашувлари бўлиб ўтади.
• Гулруҳбегим хитойлик спортчи Лу Миаойи билан,
• Умида — польшалик Европа чемпиони Алина Калинская билан,
• Афруза эса кучли рақиб — Ҳампи Конеру (Ҳиндистон)га қарши беллашади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳампи Конеру — ёшлар ва рапид йўналишида икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Иккинчи босқич партиялари Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг