Шахматчи қизларимиз Жаҳон кубогини ғалаба билан бошлашди
Тоҳиржонова ва Ҳамдамова иккинчи босқичга чиқди, Омонова тақдирини тай-брекда ҳал этади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olamsport.uz
Грузиянинг Батуми шаҳрида аёллар ўртасидаги FIDE Жаҳон кубоги беллашувлари старт олди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи шахматчилари — Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Афруза Ҳамдамова ва Умида Омонова ҳам иштирок этмоқда.
Икки нафар ҳамюртимиз дастлабки босқичдаги ҳар икки учрашувда ғалаба қозониб, иккинчи босқичга йўл олди. Тоҳиржонова кубалик гроссмейстер Ерисбел Миранда Лаленсни, Ҳамдамова эса Перу вакили Фиорелла Контрерас Ҳуамманни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Умида Омонова француз шахматчиси Софи Миллиетга қарши икки партияда ҳам дуранг ўйнади. Ҳар иккаласи биттадан ғалабага эришди. Эндиликда улар бугунги тай-брекда кейинги босқич йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.
Бакрадзе Иман
Редактор