Универсиада-2025: Икромова ва Усмонов Ўзбекистонга илк медалларни олиб келишди
Бадиий гимнастика ва сузиш йўналишида юртдошларимиз 2 та кумуш медалга эга бўлишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Германияда ўтаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиадасида Ўзбекистон делегацияси мусобақадаги дастлабки медалларини қўлга киритди.
Мураккаб ва кескин курашларга бой бўлган баҳслар натижасида спортчиларимиз 2 та кумуш медал билан тақдирланишди. Илк медални бадиий гимнастиканинг кўпкураш дастурида Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчиси Тахмина Икромова қўлга киритди.
Кейинроқ Элдорбек Усмонов сузиш бўйича 50 метрлик баттерфляй усулидаги беллашувда финални иккинчи бўлиб якунлади.
Бакрадзе Иман
Редактор