Умида Омонова Жаҳон кубогида рекорд ўрнатди — энг паст рейтинг билан 1/8 финалга чиққан илк шахматчи
19 ёшли ҳамюртимиз тўртинчи босқичда дунё рейтингидаги 3-рақамли шахматчига қарши ўйнайди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
Грузиянинг Батуми шаҳрида аёллар ўртасидаги шахмат бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси қизғин паллага кирди. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон терма жамоаси вакили Умида Омонова тўртинчи босқичга йўл олди.
Айни пайтда дунё рейтингида 90-ўринда турган 19 ёшли шахматчимиз мусобақа тарихида энг паст рейтинг билан 1/8 финалга чиққан илк иштирокчи сифатида рекорд ўрнатди.
Умида мусобақанинг дастлабки уч босқичида франциялик Софи Миле, полшалик Алина Кашлинская ва қозоғистонлик Элназ Калиахмет устидан ишончли ғалабаларни қўлга киритди.
Энди у тўртинчи босқичда жаҳон рейтингида 3-ўринда турган хитойлик гроссмейстер Тингжи Лига қарши беллашади.
Бакрадзе Иман
Редактор