locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UFC режаси ўзгарди: Асу Алмабаевнинг янги рақиби маълум бўлди

Абу-Дабидаги UFC on ABC 9 турнирида Асу Алмабаев перулик Хосе Очоа билан тўқнашади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
UFC режаси ўзгарди: Асу Алмабаевнинг янги рақиби маълум бўлди
Расм: gettyimages.com

Қозоғистонлик енгил вазн тоифасидаги жангчи Асу Алмабаев 26 июл куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC on ABC 9 турнирида октагонга қайтиб, перулик Хосе Очоага қарши жанг ўтказади.

DarteTeam жамоасининг маълум қилишича, Хосе Очоа мураббийлар қароридан сўнг асосий кардда Рамазон Темировнинг ўрнини эгаллайди.

Аввалроқ Асу Алмабаевнинг Темировга қарши рингга чиқиши режалаштирилган эди. Бу жанг UFC тарихида илк бор ўзбек ва қозоқ жангчилари ўртасидаги тўқнашув сифатида қайд этилиши керак эди. Бироқ Темиров турниридан четлашди ва ташкилотчилар рақибни тезда ўзгартиришди.

DarteTeam’нинг расмий Instagram саҳифасида берилган маълумотга кўра, 7 ғалаба ва 1 мағлубиятга эга бўлган Хосе Очоа (UFCда 1 ғалаба, 1 мағлубият) Темиров ўрнини эгаллайди.

Хосе Очоа Перу вакили бўлиб, профессионал фаолияти давомида жами саккиз жанг ўтказган. Улардан еттитасида ғалаба қозонган ва фақат бир марта мағлуб бўлган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг