Тошкентда Олимпия куни байрамона тарзда нишонланди
21 июн куни Тошкент шаҳрида жойлашган Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Халқаро Олимпия куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Паралимпия қўмитаси, Спортни ривожлантириш вазирлиги, турли федерация ва ассосиациялар раҳбарлари, спортчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик – жами 1000 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.
Мазкур байрамга турли соҳалар ва спорт турларининг таниқли вакиллари ташриф буюрди. Улар орасида Темур Кападзе, Оксана Чусовитина, Муроджон Аҳмадалиев, Ойбек Касимов, Адҳам Икрамов, Шерзод Ташматов, Ҳамдам Собиров ва Ғайбулла Турсунов каби юрт фахрлари бор эди.

Тадбирнинг энг ёрқин лаҳзаларидан бири эса хонанда Юлдуз Усмонованинг чиқиши бўлди — у ўз куй-қўшиқлари билан даврани чинакам байрамона кайфиятга бурди.
Тадбирдан фоторепортажни томоша қилинг!



