locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Sinquefield Cup 2025: Абдусатторов илк очкосини қўлга киритди

Ўзбекистонлик гроссмейстер бугун пешқадам Каруанага қарши ўйнайди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Sinquefield Cup 2025: Абдусатторов илк очкосини қўлга киритди
Расм: Olamsport.uz

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида 350 минг долларлик мукофот жамғармасига эга нуфузли Sinquefield Cup 2025 мусобақасининг 3-тур баҳслари якунланди. Grand Chess Tour’нинг якуний классик босқичи айланма тизимда 9 турдан иборат бўлиб, 29 августга қадар давом этади. Икки мағлубиятдан кейин ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2771) ниҳоят илк очкосини қўлга киритди. У 3-турда ҳиндистонлик рақиби Рамешбабу Праггнанандҳа (2779) билан дурангга имзо чекди.

Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов аввалги турларда америкалик Левон Аронян ва амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуга мағлуб бўлган эди. Праггнанандҳа эса шу пайтгача Гукешни мағлуб этган ва Фабиано Каруана билан дуранг қайд этган.

3-турдаги ягона ғалабани Фабиано Каруана қўлга киритди — у франциялик Алиреза Фирузджани мағлуб этди. Қолган учрашувлар дуранг билан якунланди.

Ҳозирги турнир жадвалида Каруана 2 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Шу қадар очкога эга Аронян ва Праггнанандҳа ҳам ундан ортда эмас. Абдусатторов эса ярим очко билан ҳозирча 10-поғонада турибди.

Бугун, 22:00да 4-тур баҳслари старт олади. Абдусатторов оқ доналарда пешқадам Фабиано Каруанага қарши ўйнайди.

Sinquefield Cup 2025 — 3-тур натижалари:
• Сэм Севиан (АҚШ) – Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) ½–½
• Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) – Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон) ½–½
• Фабиано Каруана (АҚШ) – Алиреза Фирузджа (Франция) 1–0
• Максим Вашье-Лаграв (Франция) – Левон Аронян (АҚШ) ½–½
• Ян-Криштоф Дуда (Польша) – Уэсли Со (АҚШ) ½–½

4-тур жуфтликлари:
• Уэсли Со (АҚШ) – Алиреза Фирузджа (Франция)
• Левон Аронян (АҚШ) – Ян-Криштоф Дуда (Польша)
• Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) – Максим Вашье-Лаграв (Франция)
• Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон) – Сэм Севиан (АҚШ)
• Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) – Фабиано Каруана (АҚШ)

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг