locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рамазон Темиров UFC билан янги шартнома тузди — олдинда тўртта жанг

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рамазон Темиров UFC билан янги шартнома тузди — олдинда тўртта жанг
Расм: gettyimages.com

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров ташкилот билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда унинг мураббийи Жасур Алижонов Instagram орқали маълум қилди. Алижоновга кўра, Темиров UFC билан яна 4 та жангни ўз ичига олган келишувга эришган.

Маълумот учун, Рамазон Темиров ҳозирда ўта енгил вазн тоифасида UFC рейтингида 13-ўринни эгаллаб турибди. У мазкур промоушенда 2 та жанг ўтказиб, ҳар иккаласида ҳам ғалаба қозонган.

Навбатдаги жанг 27 июл куни Абу-Дабида бўлиб ўтади. Темиров октагонда қозоғистонлик Асу Алмабаевга қарши баҳс олиб боради.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг