Достон Бозоров Темиров — Алмабаев жангини тахлил қилди
Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: gettyimages.com
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Достон Бозоров UFC доирасида ўтадиган Марказий Осиё дербиси — Рамазон Темиров ва Асу Алмабаев ўртасидаги тўқнашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.
— Бу жанг жуда оғир ва муросасиз кечади. Иккиси ҳам ўз юртидаги энг зўр спортчилардан. Ўзбекистонда Рамазон Темиров энг танилган жангчи бўлса, Қозоғистонда Асу Алмабаев катта номга эга. Ҳозир Темиров яхши формада экани айтиляпти. Эшитишимча, у Таиландда тайёргарлик кўряпти. Менимча, бу жангда Рамазон бир оз устунроқ. Агар имкониятларни фоизда баҳоласак, 60/40 Темиров фойдасига. У ҳозир пик ҳолатида, формасининг энг юқори чўққисида, дейиш мумкин, — деди Бозоров.
Эслатиб ўтамиз, Темиров ва Алмабаев ўртасидаги жанг 26 июл куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади.