Qazaqstan Barysy Grand Slam: Бугун дзюдочиларимиздан медаллар кутилаяпти
Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича Qazaqstan Barysy Grand Slam мусобақасининг иккинчи куни бошланиш арафасида. Турнирда 44 давлатдан 358 нафар спортчи иштирок этаётган бўлиб, улар мукофотлар ва жаҳон рейтинги учун муҳим очколарни қўлга киритишга ҳаракат қилишмоқда. Мусобақа жамғармаси 154 минг еврога тенг.
Бугун ўрта вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилади. Эркаклар -73 ва -81 кг, аёллар эса -63 ва -70 кг вазнларда тўп суришади. Ўзбекистон шарафини 5 нафар дзюдочи ҳимоя қилади. Саралаш жанги соат 10:30да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, кеча -66 кг вазнда Муҳриддин Тиловов бронза медалини қўлга киритган эди.
Ҳамюртларимизнинг биринчи даврадаги рақиблари:
Аёллар:
-63 кг: Севинч Исоқова — Скай Ноестер (ЖАР)
-70 кг: Ширинжон Йўлдошева — Ням-Эрдене Батсуури (Мўғулистон)
Эркаклар:
-73 кг: Асадбек Норбўтаев — Фабрицио Эспозито (Италия) ёки Барух Шмаилов (Исроил)
-73 кг: Муҳаммадяҳё Муҳаммаджонов — Алберто Мартин Гайтеро (Испания)
-81 кг: Нодирбек Мавлонбердиев — Ли Жун Ҳван (Корея Республикаси)
Спортчиларимизга омад тилаймиз!