Мухриддин Тиловов Астана “Катта дубулға” турнирида бронза медалига сазовор бўлди
Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: IJF
Дзюдо бўйича Астана шаҳрида старт олган “Катта дубулға” турнирининг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та бронза медалига эга бўлди.
Мазкур медалга -66 кг вазн тоифасида курашган Мухриддин Тиловов муаллифлик қилди.
Чорак финалда нейтрал мақомда курашган Рамазон Абдуллаевга имкониятни бой берган Тиловов ўтиш босқичида мезбон Бауржан Нарбаевдан, учинчи ўрин учун баҳсда эса хитойлик Зиянг Сюедан устун келди.