Мадрид жамоалари Майну учун курашади
“Атлетико” клуби “Манчестер Юнайтед”нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Кобби Майнуни ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Атлетико”дан ташқари, “қизил иблислар” тарбияланувчисига Мадриднинг бошқа жамоаси “Реал” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, Италиянинг “Наполи” клуби ёзги трансфер ойнасида уни ижарага олмоқчи эди. Аммо “қизил иблислар” раҳбарияти футболчини сотишдан бош тортди.
Маълумот учун, жорий мавсум Кобби Майну “Манчестер Юнайтед” таркибида жами 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифига айланган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.