Иноуэга Аҳмадалиевга тайёргарликда Марлон Тапалес ёрдам беради
Наоя Иноуэ Муроджон Аҳмадалиевнинг собиқ рақибини спарринг шериги сифатида Японияга таклиф қилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Instagram
Наоя Иноуэнинг мураббийлар штаби сентябрь ойида бўладиган муҳим жангга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Унинг менежери маълум қилишича, жаҳон чемпионлик камари учун Аҳмадалиевга қарши жангда Иноуэга тажрибали рақиблар билан спарринг керак бўлади.
— Аҳмадалиев — Наоя учун ҳозиргача бўлган энг кучли рақиб. Биз тайёргарликни давом эттиряпмиз. Ҳозирча Мурата Субару, Нагату ва Рику Масуда билан спарринглар олиб боряпмиз. Август ойининг ўрталарида эса Муроджон Аҳмадалиев билан илгари жанг қилган филиппинлик Марлон Тапалес Японияга келади ва Иноуэга тайёргарликда ёрдам беради, — деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Иноуэ — Аҳмадалиев чемпионлик жанги 14 сентябр куни Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтади.
Бакрадзе Иман
Редактор